Фарғона вилоятига янги прокурор тайинланди
Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан, Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Исмоилов Фарғона вилояти прокурори этиб тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу тайинлов Фарғона вилояти ҳокимлигида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров, вилоят секторлари ҳамда бошқарма-ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокидаги йиғилишда эълон қилинган.
Бахтиёр Исмоилов 2003-2015 йиллар давомида Андижон вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда меҳнат қилган, 2015-2016 йилларда Бош прокуратура Суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат бошқармаси катта прокурори бўлган.
У 2017-2021 йилларда Фарғона вилояти прокурори ўринбосари, Фарғона вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Аввалроқ, Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳрининг янги прокурори этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
13:52 / 05.01.2025
Фарғонада боланинг ҳаётини хавф остида қолдирган энага устидан жиноят иши қўзғатилди
14:46 / 03.01.2025
Эркин Муҳиддинов яна янги ишга ўтди
17:30 / 28.12.2024
“Бир ўлимдан қолган қизалоқ”: Фарғонада энагага топширилган бола ўласи қилиб калтакланди
15:06 / 28.12.2024