Жаҳон | 08:54 / 02.03.2021
20534
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони жорий йилдаги ҳаж зиёратининг асосий шартини маълум қилди  

Жорий йилда коронавирусга қарши эмланган зиёратчилар ҳаж амалини адо эта оладилар. Бундай қарорни Саудия Арабистони ҳукумати қабул қилди.

Фото: AFP / Getty Images

“Ҳажда иштирок этишнинг асосий шарти коронавирусга қарши эмланганлик ҳисобланади”, деб айтилган подшоҳлик соғлиқни сақлаш вазири Тофиқ ар-Рабиа баёнотида.

Таъкидланишича, 2021 йилда ҳаж амали адо этилиши июл ойининг иккинчи ярмига тўғри келмоқда. 2020 йилда ҳаж зиёрати пандемия сабабли 10 минг киши иштирокидагина ўтганди. Зиёратчиларнинг 30 фоизини саудияликлар, 70 фоизини эса мамлакатда яшовчи хорижликлар ташкил қилганди. Хорижий фуқаролар ҳажга қўйилмаган. Ҳаж амалини адо этишга рухсат беришда сурункали касалликларга эга бўлмаган, коронавирусга чалинмаган, аввал ҳаж амалини бажармаган ва карантин даврини ўташга тайёр бўлган 20 ёшдан 50 ёшгача кишиларга устунлик берилган. Улар орасида коронавирусни бошдан ўтказган шифокорлар ҳам бўлган.  

2020 йил ноябрдан Саудия Арабистони ПЦР-тести манфий бўлган ва 50 ёшдан катта бўлмаган зиёратчиларни секин-аста умра зиёратига қўя бошлаган.

Мавзуга оид