Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг иккита вилоятида ИИБга янги бошлиқлар тайинланди
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Азат Тасбаев Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига ўтказилди. Унинг ўрнига Андижон вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди.
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабар беришича, полковник Азат Тасбаев Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Азат Дамирович Тасбаев 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2020 йил мартида Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланганди.
У энди 2018 йилдан бери Навоий вилояти ИИБ бошлиғи сифатида ишлаган, 2021 йил февралида Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган полковник Рустам Турсунов ўрнида иш бошлайди.
Ўз навбатида, Тасбаевнинг ўрнига полковник Аюбхон Раҳматуллаев Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А.Раҳматуллаев ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
15:40 / 06.05.2026
Навоийда 13 нафар боғча боласини ташиб кетаётган Matiz ЙТҲга учради
22:44 / 02.05.2026
Навоийда маъданли тошларни қазиш ва олтин ажратиб олиш билан шуғулланган шахслар ушланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026