11:51 / 03.03.2021
2902

Олий таълимда қизлар сонини 50 фоизга етказишимиз керак – Танзила Норбоева

Бугун, 3 март куни Тошкентда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёллар етакчи лавозимларда: COVID-19 пандемияси шароитида тенг ҳуқуқли келажакка эришиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. 

Kun.uz мухбири хабарига кўра, тадбирда сўзга чиққан Танзила Норбоева Ўзбекистон аёлларининг ижтимоий ҳимоясига тўхталди.

“Аёллар дафтари” бўйича 6 млн нафардан ортиқ аёллар билан бевосита суҳбатлар ўтказилди ва оғир аҳволдагилари бу дафтарга киритилди. “Халқ банки”ни “Аёллар банки”га айланди, деб айтишимиз мумкин. Чунки аёлларни қўллаб-қувватлаш шу банк орқали амалга оширилмоқда ва бунинг учун қўшимча 1 трлн сўм маблағ ажратилди. Хорижий ҳамкорларимиз ҳам 2,7 млн доллар миқдорида грант беряпти.

Бу йил эҳтиёжманд оилаларнинг 2 минг нафар қизлари олий таълим муассасаларида бепул ўқитилади, ўтган йили улар сони 950 нафар эди. Улар сонини ошириб бориш масаласи шахсан давлат раҳбари назоратида турибди. Биз олий таълим олувчилар орасида қизларни 50 фоизга етказишга ҳаракат қилишимиз керак”, – деди Сенат раиси йиғилганларга қарата.

Top