Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода халқаро «Зардўзлик ва заргарлик» фестивали ўтказилади
Президентнинг “Халқаро “Зардўзлик ва заргарлик” фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Бухоро вилоят ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг ҳар икки йилда бир марта Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ташкил этиш, биринчи марта ушбу фестивални ҳамда фестивал доирасида “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференцияни 2022 йилнинг 21-25 май кунлари ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Ташкилий қўмита (А. Арипов)га:
- фестивални ўтказиш бўйича кўзда тутилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
- фестивал совриндорларига топшириладиган диплом, сертификат, ҳайкалчалар намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш вазифалари юкланади.
Бухоро вилояти ҳокимлиги Бухоро шаҳрида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилишини, фестивал ўтказиладиган саҳна майдонлари ва жойлар талаб даражасида тайёрланишини таъминлайди.
Бухоро вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан биргаликда:
- фестивал доирасида Бухоро шаҳридаги “Лаби ҳовуз” ансамбли майдонидан “Арк” қўрғони ҳудудигача бўлган ён-атрофда зардўзлик ва заргарлик санъатига оид турли кўргазмалар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадимий зардўзлик ва заргарлик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари, ҳунармандчиликка оид бадиий ва ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотуви ташкил этилишини;
- фестивал дастури ишлаб чиқилишини ва унинг фестивалдан уч ой аввал туристик ташкилотларга тақдим этилишини, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилишини;
- фестивал доирасида миллий либослар кўргазмали чиқишлари, театрлаштирилган томошалар, аския ва қизиқчилар, фолклор ва дорбозлик жамоаларининг томоша дастурлари намойиш этилишини;
- фестивалнинг туризм календар режасига киритилишини ҳамда хорижий меҳмонлар ва сайёҳларни фестивалга жалб қилиш чоралари кўрилишини таъминлайдилар.
Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:
- 50 фоизи - Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
- 50 фоизи – Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026