Эрдўған Эрондан бир томонлама санкцияларни олиб ташлашга чақирди
Туркия президенти шунингдек, ядровий келишувни ҳам қайта кўриб чиқишга чақирди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Эрондан бир томонлама санкцияларни олиб ташлашга чақирди.
"Эрондан бир томонлама санкцияларнинг олиб ташланиши минтақанинг иқтисодий фаровон бўлиши ва барқарорлик ўрнатилишига ёрдам беради", - деди у Ислом саккизлиги (Бангладеш, Миср, Нигерия, Индонезия, Эрон, Малайзия, Покистон, Туркия) раҳбарларининг 14-онлайн саммитида қилган чиқишида.
Эрдўған шунингдек, ядровий келишувни ҳам қайта кўриб чиқишга чақирди.
Аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ санкцияларининг бекор қилиниши ядровий келишувни сақлаб қолишнинг ягона йўли эканлигини айтганди.
2020 йил декабрда қабул қилинган қонунга мувофиқ, Эронда 23 февралдан ядровий объектларнинг Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) томонидан назорат қилиниши чекланди.
Шу билан бирга, Эрон ХАЭА 23 февралдан бошлаб ядровий объектлардаги кузатув камералари маълумотларига киришдан маҳрум бўлишини, аммо ушбу маълумотлар АҚШ санкциялари бекор қилиниши эҳтимоли учун уч ой давомида сақланишини билдирди. Таъкидланишича, агар Вашингтон ушбу муддат ичида ядровий келишувга қайтмаса, камералар қайд этган барча маълумотлар ўчириб ташланади.
Мавзуга оид
19:26 / 24.10.2024
The Times: Исроил АҚШда махфий ҳужжатлар тарқалиб кетгани туфайли Эронга ҳужумини кечиктирди
12:00 / 24.10.2024
Япония ТИВ раҳбари Эронни вазминликка чақирди
01:02 / 24.10.2024
Анқарадаги теракт қурбонлари сони беш кишига етди. Эрдўған Қозонга ташрифини якунламоқда
20:00 / 23.10.2024