ИИВ тизимида 5та янги тайинлов амалга оширилди
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри, Ширин шаҳри, Фарғона вилояти Қувасой шаҳри, Хоразм вилояти Урганч тумани ва Хива шаҳри ИИБда янги бошлиқлар иш бошлади.
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабарига кўра, майор Заҳириддин Садриддинович Собиров Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Заҳириддин Собиров 2019 йил октябридан буён Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган. У Янгиерда 2017 йил ёзидан буён ишлаб келган Обидов Улуғбек Обид ўғлининг ўрнида иш бошлади.
Заҳириддин Собиров ўрнига Ширин шаҳар ИИБнинг янги бошлиғи этиб подполковник Акмал Неъматович Холматов тайинланди.
Тайинловга қадар А. Холматов Сирдарё вилояти ИИБ бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Иқболжон Абдубаннобович Ҳамроқулов Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар И. Ҳамроқулов Фарғона вилояти ИИБ бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Қувасой шаҳар ИИБга 2020 йил апрелидан буён раҳбарлик қилиб келган подполковник Элёрбек Ғаниев 2021 йил январида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Подполковник Ғулом Машарифович Шарипов Хоразм вилояти Урганч тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ғ. Шарипов Хоразм вилояти Хива шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Урганч тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида 2020 йил мартидан буён подполковник Наврўз Худойбергенов ишлаб келаётганди.
Ўз навбатида, Ғулом Шарипов ўрнига подполковник Ботир Наримбоевич Отажонов Хива шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаган.
Тайинловга қадар Б. Отажонов Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари-касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
- 3 март куни Андижон ва Навоий вилоятларида ИИБга янги бошлиқлар тайинланганди.
Мавзуга оид
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024