Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда номаълум шахс йўловчи самолётини олиб қочмоқчи бўлди
Эроннинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ходимлари Iran Air авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолётининг олиб қочилиши олдини олишди. Воқеа самолёт Аҳваздан Машҳадга йўналаётган вақтда юз берган.
Таъкидланишича, Fokker 100 самолёти 4 март куни 10 дақиқалик кечикиш билан ҳавога кўтарилган. Дастлабки маълумотларга кўра, номаълум шахс самолётни Форс кўрфази жанубидаги араб давлатларидан бирига қўндирмоқчи бўлган.
Самолётни Эроннинг марказий қисмида жойлашган Исфахон шаҳри аэропортида фавқулодда қўндиришга муваффақ бўлинган. Жиноятчи қўлга олинган.
Воқеанинг қолган тафсилотлари ошкор қилинмаган.
Корпус матбуот хизматида маълум қилинишича, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Йўловчилар бошқа самолёт билан Машҳадга учиб кетишган.
Мавзуга оид
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55 / 20.06.2026