09:33 / 05.03.2021
4744

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди

Бугун, 5 март куни соат 9:30да Қамчиқ довони автомобиль ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қамчиқ довонида тинимсиз қор ёғиши оқибатида қор кўчкиси хавфи юзага келгани боис, довон автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.  

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида тегишли ташкилотларнинг ходимлари томонидан олиб борилган зарурий профилактик тадбирлар натижасида соат 9:30да довон автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.

Маълумот учун, 5 март куни республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқни ташкил этади.

Top