Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Mercedes-Benz иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди
Бугун, 5 март куни тахминан соат 09:30да Яккасарой тумани Боғишамол кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 22 ёшли Д.Р. “Mercedes-Benz” русумли автомобилни бошқариш давомида пиёдалар, 41 ёшли Г.Д. ва 58 ёшли Х.М.ни уриб юбориб, сўнг 33 ёшли И.К. бошқарувидаги “Cobalt” автомобилига тўқнашган. ЙТҲ сабаблари аниқланаётгани айтилган.
ЙТҲ оқибатида 41 ёшли Г.Д.га бадан шикастлари етган. 58 ёшли Х.М. олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
20:10 / 18.04.2026
Бухорода маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
18:42 / 13.04.2026