Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда 5 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Тўрткўл туманида яшаган ота ва унинг уч фарзанди, шунингдек уларнинг уйига меҳмонга келган бир фуқаро хонадондаги иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этди.
Тўрткўл тумани “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро И.У. (эркак) ва унинг қизлари Р.С. (2003 й.т.), Р.А. (2010 й.т.) ва ўғли Р.М. (2005 й.т.) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. хонадонда ўрнатилган иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этди.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасидан маълум қилишларича, фожиа ҳақида Тўрткўл тумани ИИБга 6 март куни соат 11:30ларда хабар келиб тушган.
Тўрткўл туман прокуратураси ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан жиноят иши қўзғатди. Дастлабки терговни туман ИИБ ўтказмоқда. Терговни Қорақалпоғистон прокуратураси назоратга олган.
Февраль ойи охирида Хоразмда бир оила ис газидан заҳарланиб, уч киши вафот этганди.
Мавзуга оид
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
08:37 / 25.05.2026
Ўзбекистонда крипто-майнингни назорат қилиш кучайтирилади
20:53 / 15.05.2026
Покистон Қорақалпоғистонда қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
08:48 / 04.05.2026