Ливан: маошлар қуламоқда, аскарлар очлик ёқасида, жиноятчилик ўсмоқда
Тўхтамаётган молиявий ва иқтисодий инқироз туфайли Ливан фунти 2019 йил декабридан буён 85 фоизга қадрсизланди. Ҳукумат ўтган йил августида, Байрут портидаги портлашдан кейин истеъфога чиққанди, шу вақтгача янги ҳукумат шакллантирилмади.

Фото: Reuters
Армия бош қўмондони Жозеф Аун душанба куни сиёсатчиларни огоҳлантириб, инқироз қуролли кучлар мавжудлигини хавф остига қўйганини айтди.
«Аскарлар ҳам оч қолишмоқда, худди халқ каби. Уларга армия керакми ўзи? Сизлар армия мустаҳкам оёқда туришини хоҳлайсизми ёки йўқ? Уларга барибир экан», деган генерал душанба кунги матбуот анжуманида.
Намойишчилар пойтахт йўлларида ва ундан ташқарида баррикадалар қуришда давом этмоқда.
Генерал Аун ўз ғазаби кимларга қаратилганига аниқлик киритмаган.
Бир кун олдинроқ мамлакат президенти Мишель Аун шошилинч йиғилиш чақириб, куч ишлатар тузилмалардан мухолифат акциялари вақтида пойтахтдаги йўллар тўсиб қўйилишига йўл қўмасликни талаб қилганди.
(Жозеф ва Мишель Аун - фамилиядошлар. Иккиси ҳам генерал мақомига эга).

Ҳарбийлар тўғридан тўғри президентга қарши боришмаяпти. Аммо Reuters агентлиги манбасининг айтишича, президентнинг талаби у ва бош қўмондон ўртасида низо келтириб чиқарган.
Душанба куни Жозеф Аун сиёсатчиларни учинчи йил давом этаётган инқироздан чиқиш йўлини топишга чақирди.
«Зобитлар ҳам очликдан жабр чекишмоқда. Мен амалдорларга мурожаат қилмоқчиман: сиз қаерга кетяпсиз? Нимани кутяпсиз? Нимани режалаштиргансиз?» - деган генерал.
«Армиянинг парчаланиши бу тузилманинг тугашини англатади, бунга эса йўл қўйиб бўлмайди. Армия тутиб турибди ва 75-йил тажрибаси такрорланмайди», - деган Аун Ливанда 1975-1990 йилларда бўлиб ўтган фуқаролик урушини назарда тутган ҳолда.

Ўтган ҳафтада Ливан фунти яна бир бор рекорд даражада қадрсизланганди.
Бу валюта 2019 йилдан буён 85 фоизга қадрсизланган. Америка валютасига ҳисоблаганда, аскарлар ва полициячиларнинг маоши 800 доллардан 120 долларгача пастлаган.
Ўтган йилда армия аскарлар рационидан гўштни чиқаришга мажбур бўлганди. Феврал ойида Франция элчихонаси Ливан армияси учун озиқ-овқат хайрия қилди.
Аҳолининг катта қисми ҳаддан ташқари қашшоқлик гирдобида қолган, барча соҳаларда маошлар тинимсиз тушиб бормоқда, нархлар эса ўсишда давом этмоқда.
Армия ва ички ишлар вазирлиги кучишлатар тузилмалардаги дезертирлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни рад этмоқда. Аммо Reuters агентлигининг уч манбаси армия ва полициянинг қуйи поғоналаридаги ҳолат чиндан ҳам хавотирли тус олганини тан олган.

BBC билан ўз шахсини сир тутишни сўраган ҳолда гаплашган ҳарбийлардан бирининг айтишича, у хизматдан кетиш ҳақида ўйламоқда, чунки унга оиласини боқиш ва квартира учун ижара ҳақини тўлаш учун пул етишмаяпти. У хизматдошларидан уч нафари жиноий иш очилиши хавфи мавжудлигига қарамасдан, ўз постини ташлаб кетганини айтиб берган.
Зобитнинг тан олишича, истеъфога чиқиш бўйича аризаси рад этилса, қочишга тўғри келади.
Унинг ҳамкасбларидан бирининг айтишича эса, дезертирлар сони инқирозгача бўлган даврдагидан кўп фарқ қилмайди. Унинг сўзларига кўра, қарзлар ва меҳнат бозорида истиқболлар йўқлиги хизматда қолишга «куч беради».
Инқироз жиноятчилик даражаси ошишига ҳам сабаб бўлган. Полиция маълумотларига асосланиб тадқиқот ўтказган Information International фирмаси маълумотларига кўра, мамлакатда 2020 йилда қотилликлар сони 91 фоизга, талончилик ҳолатлари сони 57 фоизга ошган.
Полиция матбуот хизмати бу маълумот бўйича изоҳ бермади.
Йўлларда хавфсизликни таъминлаш билан шуғулланадиган YASA хайрия ташкилоти маълумотига кўра, ўтган вақт мобайнида Ливан кўчаларидан 10 мингга яқин люк қопқоқлари йўқолиб қолган.
Бундай қопқоқларни ўғирлаб, чўян харидорларига ҳар бирини 100 фунтдан сотишади - бу мамлакатдаги бир ойлик минимал истеъмол харажатларидан кўпроқ.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Европага очилаётган эшик: Словакия бош вазири ташрифи ва Ўзбекистон учун янги имкониятлар
Ўзбекистон | 16:24
-
“Қўнғизимдан воз кечолмайман” – “Запорожец”нинг марғилонлик ишқибози
Жамият | 16:20
-
Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимига жиноят иши қўзғатилди
Жамият | 15:27
Мавзуга оид

09:45 / 28.04.2025
Исроил Байрутдаги "Ҳизбуллоҳ" иншоотига зарба берганини маълум қилди

21:42 / 07.04.2025
Ливан Исроил билан чегарага 4,5 минг ҳарбий хизматчисини жойлаштиради

10:59 / 23.03.2025
Исроил бир неча ойлик танаффусдан кейин яна Ливан бўйлаб зарбалар йўллади

23:03 / 23.02.2025