Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малакани баҳолаш марказларининг асосий вазифаси белгиланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Малакаларни баҳолаш маркази президентнинг 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарорига кўра, мустақил юридик шахс ёки юридик шахс таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этилган малакани мустақил баҳолаш органи ҳисобланади.
Малакаларни баҳолаш маркази тармоқ кенгаши томонидан белгиланган касб фаолияти турлари бўйича талабгорлар малакасини холис баҳолашни амалга оширади.
Малакаларни баҳолаш маркази юридик шахс сифатида ёки юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритади, малакани баҳолаш маркази томонидан бериладиган малака паспорти ҳақиқийлигини аниқлаш имкониятини берувчи ўз тўлиқ номига, шунингдек муҳрига (мавжуд бўлса) ёки QR-кодига (мавжуд бўлса) эга бўлган малакани баҳолаш муассасаси ҳисобланади.
Малакаларни баҳолаш марказлари ўз фаолиятларини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 287-сон қарорида белгиланган тартибда ва президентнинг 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарорига 3-иловада белгиланган қамраб олиш доирасида аккредитациядан ўтади.
Малака имтиҳони:
- ишга (касбга) талабгор ташаббусига кўра — ишга (касбга) талабгор маблағлари;
- иш берувчи йўлланмаси бўйича — иш берувчи маблағлари;
- хусусий бандлик агентлиги томонидан кўрсатиладиган хизматлар доирасида — хусусий бандлик агентлиги маблағлари;
- касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан кўрсатиладиган хизматлар доирасида — касб-ҳунарга ўқитиш маркази маблағлари ҳисобига ўтказилади.
Малакаларни баҳолаш марказларининг асосий вазифаси – талабгорлар малакасининг касб стандартларига кўра белгиланган малака талабларига, тариф-малака тавсифларига ва талабларига, шунингдек ходимга малака талаблари қўйилган бошқа норматив ҳужжатларга мослигини холис баҳолашни ташкил этиш ва ўтказишдан иборатдир.
Малакани баҳолаш марказларининг асосий функциялари қуйидагилар:
- талабгорларга малакани холис баҳолашнинг қоидалари ва тартиб-таомиллари тўғрисида зарур ахборот тақдим этиш;
- тармоқ кенгашининг раҳбарлик ва услубий ҳужжатларига мос равишда талабгорлар малакасининг касб стандартларига кўра белгиланган малака талабларига, тариф-малака тавсифларига ва талабларига, шунингдек ходимга малака талаблари қўйилган бошқа норматив ҳужжатларга мослигини малака имтиҳони тарзида холис баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш;
- талабгорнинг мавжуд малакасини аниқлашда холисликни таъминлаш механизмларини жорий этиш;
- кенг ва тор ихтисосликлар бўйича ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш;
- малака паспорти ҳақидаги маълумотларни Тасдиқланган малакага эга шахслар миллий реестрига киритиш;
- талабгорга малака комиссияси хулосасини, малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган тақдирда, малака паспортини расмийлаштириш ва тақдим этиш.
Малакани баҳолаш марказлари тармоқ ва/ёки ҳудудий кенгашларнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларига кўра тегишли тармоқларга тааллуқли ва умумтармоқ касб малакалари бўйича норматив ҳужжатлар ва стандартларни ишлаб чиқишда қатнашиш функцияларини бажариши мумкин.
Мавзуга оид
17:51 / 04.07.2026
Балиқчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилади
11:22 / 11.12.2025
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар тўлови миқдори белгиланди
22:07 / 12.10.2025
Ўқитувчилар учун малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
12:50 / 08.08.2025