Жаҳон | 23:20 / 11.03.2021
6949
1 дақиқада ўқилади

Британияда коронавируснинг яна бир янги тури аниқланди

Англияда коронавируснинг яна бир янги тури аниқланди. Бу ҳақда жамоат соғлиғини сақлаш бошқармаси маълум қилди. Вируснинг янги тури Антигуадан келганларда аниқланган. 

Фото: Reuters

“Янги тур Англия жанубида Антигуадан келганларда у билан 2та касалланиш ҳолати қайд қилингандан кейин VUI-202103/01 деб аталди”, деб маълум қилинган хабарда.

“Касалланганлар кимлар билан алоқада бўлганини аниқлаш ишлари якунланди. Айни вақтда бу тур билан касалланиш бўйича бошқа ҳолатлар қайд қилинмаган”, деб қўшимча қилинган бошқармада.

Ҳозирча ушбу турнинг қанчалик юқумли ва хавфлилиги бўйича маълумотлар йўқ.

2020 йил охирида Британияда коронавируснинг ҳозирда дунё бўйлаб кенг тарқалаётган ўта юқумли штамми аниқланганди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид