Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича йиғилиш ўтказди
Бош вазир Абдулла Арипов раислигидаги йиғилишда Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ байрамини коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда, фақат маҳаллалар миқёсида кўп одам йиғмасдан ўтказиш тавсия этилди.
16 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида республикага коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг мамлакатда Наврўз умумхалқ байрамини коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда нишонлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, йиғилишда вилоят ва туман марказларида Наврўз умумхалқ байрами катта сайил тарзида ўтказилмаслиги, байрамни фақат маҳаллалар миқёсида кўп одам йиғмасдан ўтказиш тавсия этилган.
Ҳозирча қўшимча карантин чекловлари жорий қилинмаган. Манбанинг қўшимча қилишича, мамлакатдаги эпидемиологик вазият икки ҳафта давомида кузатилади ва шундан кейин қарор қабул қилинади.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
09:20 / 18.03.2026
Март ойидаги байрамлар: неча кунлик дам олиш кутиляпти?
19:01 / 02.03.2026