Ўзбекистон | 15:36 / 17.03.2021
3407
1 дақиқада ўқилади

Наманганда ички йўлларни таъмирлаш учун 300 млрд сўм маблағ ажратилади

Жорий йил Наманган вилоятида 1400 километр бўлган ички йўлларни таъмирлаш учун 300 млрд сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

2021 йил 16 март куни Наманган вилояти ҳокимлигида жорий йилда йўл-қурилиш соҳасида амалга ошириладиган ишлар тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, мутасаддилар ва йўлсоз-қурувчилар иштирок этишди.

Жорий йилда 300 млрд сўм ҳисобига вилоят бўйича умумий узунлиги 1400 километр бўлган ички йўлларни таъмирланиши кўзда тутилган бўлиб, Наманган шаҳрининг ўзидаги 127та 195,8 километр ички йўллар асфальтланиши, туманларда 1204,2 км ички йўлларни таъмирланиши режалаштирилган.

Шунингдек, тасдиқланган манзилли рўйхатга мувофиқ 181,2 млрд сўм ҳисобига 259,3 км ички йўллар асфальтланади ва 104,8 млрд сўм ҳисобига 1 127,3 км ички йўллар шағалланади. 13та кўприк таъмирланади.

Шу билан бирга, тақдимотда инвестиция дастури асосида 76 млрд ҳисобига еттита умумфойдаланувдаги автомобиль йулларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилгани ҳам маълум қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид