Жаҳон | 19:35 / 18.03.2021
6874
1 дақиқада ўқилади

Гибралтар дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши эмлашни якунлади

Буюк Британиянинг денгизорти ҳудуди бўлган Гибралтар аҳолиси 34 мингга яқин. 

Фото: Jorge Guerrero/AFP via Getty Images

Гибралтар дунёда биринчи бўлиб барча катта ёшли аҳолини коронавирусга қарши эмлашни якунлади. Бу ҳақда Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкок маълум қилди.

"Биз бошқа ҳудудларимиз каби Гибралтарни ҳам вакцина билан таъминламоқдамиз. Кеча Гибралтар барча катта ёшли аҳолини эмлаш дастурини якунлаган дунёдаги биринчи мамлакатга айланганини эълон қилишдан хурсандман", - деди Ҳэнкок.

Буюк Британиянинг денгизорти ҳудуди бўлган Гибралтар аҳолиси 34 мингга яқин. 

Буюк Британияда аҳоли коронавирусга қарши AstraZeneca ва Pfizer вакциналари билан эмланмоқда. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг 25 миллиондан ортиқ фуқароси эмлаб бўлинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид