Ўзбекистон | 09:13 / 19.03.2021
1671
1 дақиқада ўқилади

Хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари Сенат мажлисида ҳисобот беради

“Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 18 январдаги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2732-сонли қарорига қўшимча киритиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Президент қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари тўғрисидаги низомнинг 16-банди ўн тўртинчи янги хатбоши билан тўлдирилади.

Унга кўра, хориждаги муассаса раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мажлисида ҳисобот бериши механизми жорий этилмоқда.

Лойиҳада таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-666-сонли қонуни 15-моддасига мувофиқ, ушбу қонундан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни соҳага оид тегишли қонун ҳужжатларига киритиш ва мувофиқлаштириш белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид