Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради
Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ атрофида бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17-19 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ бўлади.