Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада электр энергияси ҳисоб-китобида чалкашликлар аниқланди
Кўп ҳолларда электр энергиясини етказиб бериш, истеъмол қилиш соҳасида энергия таъминоти корхоналари ҳамда истеъмолчилар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларда ноаниқлик ва янглишишлар туфайли турли низоли ҳолатлар юзага келади.
“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар беришича, Фарғона вилояти Олтиариқ туман тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникаси Тинчлик қисмига 2020 йил 13 октябр куни расмийлаштирилган далолатномага асосан 51 004 080 сўмга амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб ишлари ҳудудий бўлим мутахассиси томонидан “Фарғона ХЭТК” АЖ мутахассислари билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Натижада, йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб, қайтадан ҳисоб-китоб қилиниши натижасида қарздорлик 5 071 248 сўмни ташкил этгани ҳисобланиб, мурожаатчининг эътирозлари қаноатлантирилди.
Қува тумани “Қорақум” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Давронбек Ҳамралиевнинг хонадонида фойдаланилган электр энергияси бўйича ҳисобланган нореал қарздорлик юзасидан мурожаати ўрганилиб, мазкур истеъмолчи шахсий ҳисоб картасида юзага келган 1938 кВт/с ёки 572 000 сўм нореал қарздорлик бартараф этилиши таъминланди.
Шунингдек, Қувасой шаҳрида жойлашган “Ferghana Ceramics Industry” МЧЖ томонидан 2021 йил 1 январ ҳолатига фойдаланилган электр энергияси бўйича “Фарғона ҲЭТК” АЖ томонидан берилган ҳисоб-фактурада кўрсатиб ўтилган қарздорликдан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилиши натижасида истеъмолчига ортиқча ҳисобланган 49 247 600 сўм маблағлар чегирилиб, истеъмолчи эътирозлари қаноатлантирилди.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026