Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:32 / 27.03.2021
3610
2 дақиқада ўқилади
Навоий ва Жиззах вилоятларида пляж ҳамда дам олиш объектлари қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Қайд этилишича, 2021-2025 йилларда Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади.
Қарор лойиҳасига кўра, қуйидагилар рекреацион кўллар ҳудудида устувор равишда амалга ошириладиган йўналишлар этиб белгиланади:
- замонавий туризм инфратузилмаси объектларини (пляж ва сувда дам олиш туризми, кўллар қирғоғи бўйлаб сайр қилиш йўлаклари, меҳмонхона мажмуалари, соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар, туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар) барпо этиш ҳамда туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
- ҳудуднинг экологик муҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, туризмнинг алоҳида турлари, шу жумладан замонавий пляж, фаол ва сафари туризм ҳамда сув спорти турларини ташкил этиш;
- ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ҳамда ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, шунингдек, фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш ва минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
- ҳудуднинг транспорт логистикасини ривожлантириш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (автобус, микроавтобус, фуникулёр ва бошқалар) йўналишлари ҳамда йўловчи транспортининг ҳаракатини ташкил этиш;
- туристлар хавфсизлиги учун ҳудудни видеокузатув тизимлар билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш ва фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш;
- ҳудудда энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ҳамда технологияларни жорий қилиш.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш