Ўзбекистон | 11:13 / 27.03.2021
85675
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади

28-29 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
   
Қайд этилишича, 28-29 март кунлари республика ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Баъзи жойларида кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.     

28-29 март кунлари республика ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. 
      
29 мартда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 6-11 даража илиққача пасаяди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид