Ўзбекистон | 10:51 / 30.03.2021
7129
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Москвага боради

 Ўзбекистон делегацияси МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси 2021 йил 1-2 апрел кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, тадбир иштирокчилари халқаро кун тартиби ҳамда ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашади. 

Шунингдек, амалдаги ҳамкорлик дастурлари ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши кўриб чиқиши учун киритиладиган янги ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинади.

Аввалроқ, Абдулазиз Комилов Тожикистонга ташриф буюриши хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид