Ўзбекистон | 11:06 / 01.04.2021
1678
1 дақиқада ўқилади

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Фарғонада тадбиркорлар билан учрашди

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да фарғоналик тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан учрашди. Учрашувда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, республикадан келган тегишли вазирликлар, ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳам қатнашди. Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов олиб борди.
 
Тадбиркорликни ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, асосан республика миқёсидаги идораларнинг тўғридан тўғри аралашувини талаб этадиган масалаларни ҳал қилиш мақсадида ўтказилган тадбирда 250 тадан ортиқ мурожаат келиб тушди. Мурожаатчилар, ўз тадбиркорликларини ривожлантириш учун қонунчиликда мавжуд баъзи бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш бўйича бош вазир ўринбосарига таклифларини билдирди.

Учрашувда Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ҳам иштирок этиб, солиқ масалаларига оид муаммоси бўлган 20 нафарга яқин тадбиркор билан мулоқот ўтказди. Солиқ қарздорлиги ва ҚҚС билан боғлиқ тушунтиришлар берилди. 
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид