Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда босқинчилик жиноятини содир этган шахслар қўлга олинди
Жорий йил январь ойида Қарши шаҳрида босқинчилик қилган ва хонадонлардан биридан катта миқдордаги пул ва тилла тақинчоқларни олиб чиқиб кетган босқинчилар тегишли тартибда гумонланувчи сифатида қамоққа олинган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 10 январь соат 21:15ларда уч нафар номаълум шахс юзига ниқоб таққан ҳолда, девор ошиб Қарши тумани, «Кўчкак» МФЙ, Тинчлик кўчасида яшовчи М.П.нинг уйига кирган. Сўнг уйда бўлган М.П. ва унинг қизи К.Ф.га ҳужум қилиб, ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, қўлларини қайириб ерга йиқитган. Ўзларига қаршилик қилган К.Ф.нинг юз, кўз ва бош соҳаларига бир неча маротаба муштлаган.
Жиноятчилар М.П. ҳамда К.Ф.нинг қўл ва оёқларини боғлаб, оғзини скотчлаган. Уларни ўлдириб кетиш билан қўрқитиб, хона ичидаги сейфни очтирган ва 3200 АҚШ доллари, 5 миллион сўм ҳамда 4 дона турли хилдаги тилла тақинчоқни олиб ҳодиса жойидан яширинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 10 январь куни Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан босқинчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасига юборилган.
Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Қарши шаҳар, «Бўстон» МФЙ, Бўстон кўчасида яшовчи Х.А. мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган. У ўз кўрсатмаларида мазкур жиноятни Қарши шаҳар, «Каманди» МФЙда яшовчи Э.Х. ва Қарши шаҳар, «Бўстон» МФЙда яшовчи Б.Ш. билан биргаликда содир этганини маълум қилган. Ўз навбатида Э.Х. ва Б.Ш. гувоҳ тариқасида сўроқ қилинганда, улар босқинчиликни таниши Х.А. билан бирга амалга оширганини билдирган.
Жиноят иши бўйича фуқаролар Э.Х, Х.А. ва Б.Ш.дан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, жабрланувчилар Ф.К ва М.П.га видеотасвир орқали таниб олиш учун кўрсатилганда, улар тақинчоқлар орасидан ўзларига тегишли бўлган тилла тақинчоқларни таниб олишган.
Таъкидланишича, 2021 йил 7 апрель куни Ш.Б ва Э.Х. Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, Қарши тумани ИИБ ВСХга жойлаштирилган. Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026