Жаҳон | 21:31 / 09.04.2021
8361
1 дақиқада ўқилади

Россия Туркия билан авиақатновларни тўхтатиш масаласини муҳокама қилади

Манбанинг сўзларига кўра, Туркия билан авиақатновларни тўхтатиш масаласи бу мамлакатдаги эпидемиологик вазият билан боғлиқ.

Фото: Nicole Tung / Bloomberg

Коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаб Росавиация, транспорт вазирлиги ва Роспотребнадзор иштирокида Туркияга парвозларни чеклаш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб РБК хабар берди.

Манбанинг сўзларига кўра, Туркия билан авиақатновларни тўхтатиш масаласи бу мамлакатдаги эпидемиологик вазият билан боғлиқ.

РБКнинг туризм соҳасидаги манбаси ҳам бу хабарни тасдиқлади.

«Биз «Лондон варианти»га тайёрланмоқдамиз: Туркия бир ойга ёпилади ёки Туркиядан қайтганларга 14 кунлик карантин жорий этилади», — деди у.

Аввалроқ Хитой Туркия билан авиақатновларни тўхтатганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид