Фан-техника | 20:00 / 10.04.2021
29408
3 дақиқада ўқилади

Калькулятордан кўп фойдаланадиган касб эгалари учун янги қулайлик

Замонавий IT технологиялар кундан кунга жадал суратлар билан ривожланиб бормоқда. Кундалик ҳаётда компьютер технологияларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж янги ва мукаммал компьютер дастурлари яратилишига сабаб бўлмоқда.

Компьютер қурилмаларида катта сонлар устида мураккаб математик амалларни бажарувчи ва турли маълумотлар базасини таҳлил қилиш дастурий таъминотининг ўзи, навбатдаги янги Big Data–катта маълумотлар билан ишлаш технологияси келиб чиқишига асос бўлган.

Жадал ривожланиб бораётган бу Big Data технологияси кўпгина соҳаларга кириб келмоқда. Иқтисодиёт, молия, маркетинг, статистика, геология, физика, кимё ва ҳоказо соҳалар шулар жумласидан.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, дастурлар мукаммаллигини ошириш борасида ушбу дастурларнинг UX график дизайнининг ҳам ўрни каттадир. UX(User Experience) бу – IT соҳасида, дастурларнинг график интерфейсини фойдаланувчиларга максимал даражада қулай кўринишга келтириб берадиган йўналиш демакдир.

Юқорида санаб ўтилган Big Data ва UX дизайннинг функционаллигига бўлган талабни кузатиб, шундай хулосага келдим: компьютер дастурий тизимларида барча соҳаларда зарур ўнлик саноқ системасини матнли рақам кўринишида ёзиш барча турдаги ҳисоб-китобларни тез ва равон амалга ошириш ва таҳлил қилишга ёрдам беради.

Бунга эса компьютер дастурлари тизимида махсус алгоритмларни қўллаш орқали эришиш мумкин.

Матнли рақам бу–кўпхоналик сонларнинг рақам ва матн(минг, миллион, миллиард, триллион) комбинациясида ифодаланишидир. Масалан, 24 млн 325 минг, 3 трлн 42 млрд ва ҳоказо.

Афзаллиги шундаки, мисол учун биргина 11349530420 сонини тезда ўқиб таҳлил қилиш ёки шу сонни «Ўнбир миллиард учюз қирқ тўққиз миллион бешюз ўттиз минг тўртюз йигирма» кўринишида ифодалаш ва тезда ўқиб таҳлил қилиш амалиётда қийинроқ. Лекин матнли рақам кўринишида ёзиш натижасида,11 млрд 349 млн 530 минг 420 тарзида қулай кўринишга келтириб олишимиз мумкин.

Натижада бу сонни ўқиб таҳлил қилиш анча осон ва қулайроқ кечади. Бу эса компьютер дастурларида ҳисоб-китоб ишлари билан шуғулланувчи барча соҳа вакиллари, хусусан иқтисодчи, бухгалтер, молия бўйича мутахассис, физика, астрономия ва яна бирқанча соҳа вакилларига анча қулайлик яратади.

Ушбу матнли рақам кўринишидаги сонлар билан ишлашни амалиётда қўллаб кўриш мақсадида Android платформасида «Billion calculator» номли кичик калькулятор дастурини ишлаб чиқдим.

Бу дастур махсус(трлн, млрд, млн, минг) номли тугмалар билан бошқа калькулятор дастурларидан фарқ қилади.

Ушбу дастур орқали матнли рақам сонларини ишлатишнинг афзаллик тарафларини амалиётда синаб кўришингиз мумкин.

Дастурни юклаб олиш учун ҳавола:

Billion calculator

Ғоя муаллифи Асқар Мирҳабибов

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид