Қўқонлик шифокор Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўлим бошлиғи бўлиб ишга ўтди
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи кўра, Усмонов Авазбек Толмасович республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Бирламчи тиббий профилактика ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
А.Усмонов — тиббиёт фанлари номзоди. 1974 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. У фаолиятини Қўқон шаҳридаги 1-сон шаҳар шифохонасида нейротравматология бўлимида стоматолог-хирург вазифасидан бошлаган. Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида нейротравматология бўлими стоматолог-хирурги, Қўқон шаҳар диагностика маркази бош шифокори вазифаларида ишлаган.
Авазбек Усмонов 2017 йилдан буён Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси бош шифокори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.