Жаҳон | 16:28 / 12.04.2021
15964
1 дақиқада ўқилади

Украинага бир суткада АҚШнинг иккита ҳарбий-транспорт самолёти келди

Бундан ташқари, Киевга Польшанинг Познан шаҳридан Британиянинг Bae 146-200 транспорт самолёти келиб қўнгани қайд этилган.

Фото: Lockheed Martin Aeronautics Company

Киевга охирги суткада АҚШнинг иккита C-130J Hercules ҳарбий-транспорт самолёти келди, деб хабар бермоқда Интерфакс.

Хабарда айтилишича, самолётлар Германиядаги АҚШ ҳарбий базаси жойлашган  Штутгарт шаҳри ва Латвия пойтахти Ригадан учиб келган.

Қайд этилишича, 2–6 апрел кунлари Украинага АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг камида учта ҳарбий-транспорт самолёти келган.

Бундан ташқари, Киевга Польшанинг Познан шаҳридан Британиянинг Bae 146–200 транспорт самолёти келиб қўнгани қайд этилган.

2 апрел куни АҚШ президенти Жо Байден украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқотида АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашини билдирганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид