Ўзбекистон | 10:39 / 14.04.2021
6132
2 дақиқада ўқилади

Жорий йилда 11та цемент заводи ишга туширилади - «Ўзқурилишматериаллари»

2021 йилда цемент ишлаб чиқариш прогнози 16,4 млн тонна кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзқурилишматериаллари” уюшмаси хабар берди.

Қайд этилишича, йил давомида жами қуввати 8,6 млн тоннага тенг умумий лойиҳа қиймати 738,4 млн доллар бўлган 11та (Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида) янги цемент ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиб, йил охирида цемент ишлаб чиқариш қуввати 25,3 млн тоннага етказилиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, республика бўйича 2020 йилда жами цемент ишлаб чиқариш ҳажми 12 537,4 минг тоннани ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 114,1 фоизга ўсиш таъминланди. 

2020 йилда йиллик қуввати 1,8 млн тоннага тенг 3та цемент ишлаб чиқариш заводи Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ишга туширилди. Ҳозирги кунда республика бўйича цемент ишлаб чиқариш қувватлари 20 млн тоннани ташкил этиши айтилган.

Бундан олдин, Ўзбекистонга цемент импорти кескин ошгани хабар қилинганди.

2021 йилнинг январ-феврал ойларида хориждан Ўзбекистонга 528,5 минг тонна цемент импорт қилинган. Бу – ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 354,9 минг тоннага кўп.

Мавзуга оид