Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Вашингтондан 10 нафар россиялик дипломатни чиқариб юбормоқда
АҚШ Россиянинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхонасида ишловчи 10 нафар ходимни ўз ҳудудидан чиқариб юбормоқда. Бу ҳақда Оқ уйда маълум қилинди.
«АҚШ ўз ҳудудидан Россиянинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхонаси 10 ходимини чиқариб юбормоқда. Улар орасида Россия махсус хизматлари вакиллари бор», дейилган хабарда.
Аввалроқ АҚШ Вашингтон ва Нью-Йоркдаги россиялик дипломатларни ўз ҳудудидан чиқариб юбормоқчилиги маълум қилинган. Уларга АҚШ ҳудудини тарк этиш учун 30 кунлик муҳлат берилиши айтилган.
Бунгача Bloomberg ахборот агентлиги манбаларга таяниб, Вашингтон АҚШдаги сайловларга аралашув ва киберҳужумларга жавобан Россияга нисбатан санкциялар киритмоқчилигини маълум қилган.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:40 / 18.06.2026