Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қиз отасининг 7 300 доллар пулини фирибгарга бериб юборди
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 14 ёшли қизни алдаб, у уйдан олиб чиқиб берган 7 300 доллар пулни ўзлаштирган фирибгар ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 3 апрел куни фуқаро 39 ёшли Қ.Ойбек Қамаши туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида, 2021 йил 1 апрел куни соат 09:30 ларда 18 ёшли Б.Мирзоҳид унинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, вояга етмаган қизи 14 ёшли М.Мадинага яшаш уйидан пулларини олиб чиқиб беришини сўраб, жами 7 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни алдов йўли билан олиб кетганини маълум қилган.
Қайд этилишича, олиб борилган терговга қадар текширув давомида, Б.Мирзоҳид Қ.Ойбекнинг даромадли жойда ишлашидан хабар топиб, унинг вояга етмаган қизи М.Мадинани алдаб, у билан гаплашиб юриб, уйидаги пулларини олиб чиқиб берса, яна ўрнига қўйишга ваъда бериб, ушбу жиноий режасини амалга оширганлиги аниқланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Б.Мирзоҳидга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ундан 6 000 АҚШ доллари пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:40 / 02.02.2026
Қамашида йўлни қордан тозалаш ишларига махсус техникалар жалб этилди
12:15 / 13.10.2025
Қашқадарёда нафақадаги ҳарбий хизматчи қотилликда гумонланмоқда
08:27 / 16.06.2025
Солиқ идораси мансабдорининг ноқонуний ҳаракати фош қилинди
18:46 / 31.05.2025