00:19 / 17.04.2021
12522

Раул Кастро Куба компартияси раҳбарлигидан кетишини эълон қилди

Фото: Getty Images

Куба коммунистик партияси биринчи котиби Раул Кастро истеъфога чиқади. Бу ҳақда сиёсатчи Гаванада ўтган партиянинг саккизинчи съездида эълон қилган.

Раул Кастро истеъфога чиқишини эълон қилар экан ҳукуматни тайёрланган кадрларга топшираётганидан хурсандлигини маълум қилган. Кастро ҳукуматни топшириш борасида ҳужжатни имзолаган. Унинг ўрнини вазирлар маҳкамаси раиси Мигел Диас Канел эгаллайди. 89 ёшли Кастро истеъфога чиқиши ҳақида ғарб ОАВсида олдинроқ хабарлар пайдо бўлганди.

Раул Кастро Кубани 1959 йилги революциядан кейин бошқарган Фидел Кастронинг укаси ҳисобланади. Раул Кастро 2006 йилдан буён Кубани бошқариб келаётганди. У 2018 йилгача мамлакатнинг олий бошқарувчиси бўлган ва ўшандан буён мамлакат раҳбари вазифасини Мигел Диас бажариб келади. Шу тариқа Кастролар оиласининг Кубадаги 62 йиллик эпохаси тугади.

Top