Фурқат туманига янги ҳоким тайинланди

Жаҳонгир Жуманов
Фарғона вилоят ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибият мудири вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Жаҳонгир Жуманов Фурқат туманига янги ҳоким этиб тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида вилоят ҳокимининг тегишли қарори муҳокамага қўйилди ва депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Жуманов Жаҳонгир 1982 йилда Фарғона туманида туғилган. Фарғона политехника институтининг тармоқлар иқтисодиёти бўйича магистратурасини тамомлаган.
У кўп йиллар вилоят молия тизимида ва вилоят ҳокимлигида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган. 2019-2021 йилларда Олтиариқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Фурқат туманининг аввалги ҳокими Дилмурод Солиев жорий йил 13 апрел куни президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши чоғида ишдан олинганди. Йиғилишда Дилмурод Солиев билан бирга Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Чори Бегимқулов ҳамда Улуғнор тумани ҳокими Дониёр Махсудов ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун ишдан кетганди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Чустда ёрдамчисини калтаклаган суд раиси жаримага тортилди
Ўзбекистон | 14:56
-
“Етим қолган невараларим кўзига қарай олмаяпман” — Попда оёғи синиши билан операция қилинган бемор вафот этди
Жамият | 14:46
-
Осиёдаги энг чуқур ғор жойлашган қишлоқ – Деҳиболо | Манзил
Ўзбекистон | 14:38
-
Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
Ўзбекистон | 14:36
Мавзуга оид

17:32 / 22.03.2025
Шоир тахаллуси билан аталган туман — Фурқатга саёҳат

14:45 / 07.10.2020
«Қизил» ҳудуд деб топилган Фурқат туманида ҳам ҳоким ва сектор раҳбарлари узр сўради

16:43 / 14.10.2019
«Қоп-қоп ваъдалар қопнинг ичида қолмоқда». Фурқат туманидаги қўрғончаликлар сувсизликка маҳкум

13:35 / 13.06.2018