Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятидаги 10 та мактаб вақтинча масофавий таълим шаклига ўтказилди
Фарғона вилоятидаги 10 та умумтаълим мактабларида коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар аниқлангани боис масофавий ўқиш тизимига ўтилди.
Маълумотларга қараганда, вилоят ҳудудида бугунги кунда 2 минг 100 нафар фуқаро 14 кунлик тиббий назоратга олинган. Пандемия бошланганидан буён 951 нафар фуқарода коронавирус касаллиги инфекцияси аниқланиб, улардан 2 нафар фуқаро вафот этган, 932 нафар фуқаролар эса соғайган. Айни кунларда 17 нафар фуқаро шифохонада ва уй шароитида даволанмоқда.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Фарғона шаҳридаги 7, 15, 21, 22, 24, 37–мактаблар, чет тилларга ихтисослашган мактаб-интернати, вилоят кўзи ожиз болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Қувасой шаҳридаги 1 ва Олтиариқ туманидаги 41- мактабда болаларга таълим бериш тизими онлайн тартибда олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:33 / 04.05.2026
Ағнаган девор, сув босган ҳовли: Рапқондан фоторепортаж
09:15 / 04.05.2026
“Амаллаб чорваларни олиб чиқиб кетдик” – сел келган Рапқондан репортаж
15:45 / 29.04.2026
Фарғона вилоятининг 5 та ҳудудида ҳоким алмашди
10:24 / 28.04.2026