Фарғоналик 9-синф ўқувчиси вояга етмаган қизнинг ҳаётини сақлаб қолди
Бувайда туманидаги 2-мактабнинг 9-«Д» синф ўқувчиси Шуҳратжон Янгиeв вояга етмаган қизни каналдан қутқариб, унинг ҳаёти сақлаб қолинишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати юритувидаги телеграм-каналида маълум қилинди.
Хабарга кўра, бувайдалик аёл рашк туфайли, ўч олиш мақсадида олдиндан режалаштириб, ўзининг турмуш ўртоғи билан шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган М.Ж.нинг 2012 йилда туғилган вояга етмаган қизи Ф.Ф.ни ўлдирмоқчи бўлади. Шу мақсадда уни алдаб, Маслаҳат қишлоғи ҳудудидан ўтган «Ойимтарра» канали яқинига олиб келиб, уни қасддан ўлдириш ниятида номаълум жисм билан бош соҳасига уриб, каналга ташлаб юборади.
Воқеа шоҳиди бўлган мактаб ўқувчиси эса қизнинг ҳаётини сақлаб қолади.
Айни пайтда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хабарда жасоратли ўқувчи Шуҳратжон Янгиевнинг мардона ҳаракатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида Фарғона вилоят прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан ташаккурнома эълон қилиниб, эсдалик совғалари билан тақдирлангани ҳам қўшимча қилинади.
Мавзуга оид
12:10 / 24.10.2024
Ўқувчилар ота-оналари қайси маҳсулот истеъмолига рухсат бермаслиги айтилди
12:58 / 17.10.2024
Сирдарёда 1-синф ўқувчиси игна санчиш билан жазоланаётгани айтилмоқда
12:10 / 10.10.2024
200 минг сўмлик ижара ва уч ўлим: Намангандаги мактаб ўқувчиси содир этган аянчли автоҳалокат тафсилотлари
16:52 / 02.10.2024