Жаҳон | 15:44 / 26.04.2021
13094
2 дақиқада ўқилади

Хитой Россияни қўллаб-қувватлашга ваъда берди

"Давлат суверенитетини ҳимоя қилиш масаласида ХХР ва Россия бир-бирига ёрдам кўрсатади", – деб таъкидлади Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбин.

Фото: Известия

Хитой ҳукумати Москвага нисбатан ғарб санкциялари кескинлашиши фонида Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиради. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбин маълум қилди.

 "Биз бир томонлама санкциялар қўлланишига қатъиян қаршимиз. Хитой ва Россия бир-бирининг умумий ҳамкорлик муносабатларини қўллаб-қувватлайди. Давлат суверенитетини ҳимоя қилиш масаласида ХХР ва Россия бир-бирига ёрдам кўрсатади", - деб таъкидлади у.

Дипломат Пекин АҚШ ва Россия конструктив сиёсий мулоқот ўрнатиши ва келишмовчиликларни ўзаро ҳурмат асосида бартараф қилишидан умидвор эканлигини айтди.

"Бир томонлама санкциялар - гегемониянинг намойиши, улар умумий норозилик келтириб чиқаради", - деди Ван Вэнбин.

Россия-Америка муносабатлари АҚШ президентининг Москва сайловларга аралашгани учун бадал тўлаши кераклигини айтган ва Россия президентини “қотил” деб атаган интервьюсидан сўнг кескинлашди.

Шундан сўнг Россиянинг АҚШдаги элчиси Москвага чақиртириб олинди. 15 апрелда АҚШ Россияга қарши санкциялар киритди, 16 апрел куни Россия жавоб санкцияларини жорий этди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид