Жаҳон | 17:52 / 26.04.2021
7088
2 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия AstraZeneca компаниясини судга берди

AstraZeneca биринчи чоракда ЕИга шартномадаги 120 млн ўрнига 40 млн дозадан камроқ вакцина етказиб берди. ЕИнинг қатор давлатлари вакцина тўлиқ етказилмагани учун миллий эмлаш режасини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди.

Еврокомиссия (ЕК) AstraZeneca компаниясини вакцина етказиб бериш бўйича шартномани бузгани учун судга берганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Еврокомиссия вакили Стефан Де Кеерсмакер маълум қилди.

"Еврокомиссия AstraZeneca компаниясини вакцина етказиб бериш бўйича келишувни бузгани учун судга берди. Шартноманинг айрим бандларига амал қилинмади ва компания етказиб бериш ўз муддатида тикланиши борасида ишончли стратегияни тақдим эта олмади", - деди у.

 "Сезиларли миқдордаги дозалар зудлик билан етказиб берилиши биз учун жуда муҳим, шу боис Еврокомиссия ўзи ва ЕИнинг 27 мамлакати номидан компанияга нисбатан даъво киритди", - деди у.

 AstraZeneca биринчи чоракда ЕИга шартномадаги 120 млн ўрнига 40 млн дозадан камроқ вакцина етказиб берди. ЕИнинг қатор давлатлари вакцина тўлиқ етказилмагани учун миллий эмлаш режасини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди.

Еврокомиссия AstraZeneca билан 400 млн доза вакцина етказиб берилиши бўйича ўтган йил августида, ҳали вакцина ишлаб чиқилмасдан туриб шартнома имзолаганди.

Мавзуга оид