Жаҳон | 03:09 / 28.04.2021
11337
1 дақиқада ўқилади

Лондонда икки баланд бино ўртасида шаффоф сув ҳавзаси ўрнатилди

Фото: Getty Images

Британия пойтахти Лондонда икки бино ўртасида 35 метр баландликда шаффоф акрил сув ҳавзаси ўрнатилди.

CNN телеканалининг хабар беришича, бассейннинг сув билан бирга оғирлиги 400 тонна, деворлари қалинлиги эса баъзи жойларида 30 смгача етади.   

Sky Pool деб номланган ҳавза Nine Elms турар жой мажмуасидаги иккита баланд бинонинг 10-қавати ўртасида жойлашган. Бассейннинг чуқурлиги 3 метрни, узунлиги 25 метрни ташкил қилади. Унда бир нечта ёритиш режими мавжуд.

Таъкидланишича, бассейнга ушбу мажмуада яшовчи аҳолигина ташриф буюра олади.

Маълум қилинишича, сув ҳавзаси ўз туридаги энг каттасига айланди. Унинг конструкцияси АҚШнинг Колорадо штатида қурилган. Бассейн расман 19 май куни мажмуа аҳолисига тантанали равишда тақдим этилади.

Мавзуга оид