Ўзбекистонда 1 майдан оммавий тадбирларда чекловлар кучга киради
17 апрел куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган йиғилишда эълон қилинган янги чеклов чораларининг бир қисми 1 майдан кучга киради. Унга кўра, эртадан концерт-томошаларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.

Театрлар, кинотеатрлар ва концерт залларидаги ўринларнинг ярми бўш қолдирилади. Барча томошабинлар ниқобда бўлиши ва ижтимоий масофага риоя қилиши, биноларга киришда уларнинг ҳарорати текширилиши керак бўлади.
Бош вазир ўшанда апрель ойидаги концерт дастурлари учун чипталар сотиб бўлингани туфайли бу чекловлар 1 майдан кучга киришини қўшимча қилганди.
Ўша кунги йиғилишда 18 апрелдан амал қиладиган чеклов чоралари ҳақида маълум қилинганди. Хусусан, боғчалар, мактаблар, коллежлар, лицейлар ва олий таълим муассасаларида коронавирус аниқланганида икки ҳафталик карантин жорий этилиши, ташкилотлар биноларига киришда назорат кучайтирилиши, жамоат транспортида ўриндиқларнинг 50 фоизи бўш қолдирилиши, умумий овқатланиш шохобчалари сиғимининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолатда фаолият юритиши лозимлиги белгиланганди.
Сўнгги ҳафталарда энг кўп касалланиш ҳолатлари аниқланаётган Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Самарқанд шаҳрида юзлаб боғчалар ва мактаблар фаолияти тўхтатилди. Шунингдек, бутун республика бўйлаб кўплаб олий таълим муассасалари ёпилган.
Шу билан бирга, махсус комиссия томонидан эълон қилинган чеклов чораларининг барчасига ҳам қатъий амал қилинмаяпти, тегишли органлар томонидан ҳам етарлича назорат бўлмаяпти. Хусусан, кўчаларда тиббий ниқоб тақиш режимига риоя этилмаяпти, жамоат транспорти одамлар билан тўла ҳаракатланишда давом этмоқда, кафелар ва ресторанлар ҳам аввалгидек гавжум, уларнинг фаолиятида ҳам деярли ўзгаришлар йўқ.
Лекин мамлакатда эпидемиологик вазият кундан кунга ёмонлашиб бормоқда. Ўзбекистонда ўтган йил август ойидан бери илк марта кунлик касалланиш кўрсаткичи 400дан ошди. Айни пайтда шифохоналарда даволанаётганлар сони 3100га яқин, Ўзбекистонда актив кейслар сони ўтган йил сентябридан буён бу қадар кўп бўлмаганди.
Бу вақтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистон дуч келган вазият ҳар қандай давлатда кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. У ерда кунига юз минглаб одамда вирус аниқланмоқда ва кунига минглаб одамлар шу вирусдан вафот этмоқда. Шифохоналарда ва жонлантириш бўлимларида бўш жой қолмаган. Крематорийларда ҳам жой йўқлигидан жасадларни шоша-пиша кўчаларда ёқишга мажбур бўлишмоқда.
Ўзбекистонда ҳам карантин чораларига амал қилинмаса, яна ўтган йил ёзидаги ҳолат такрорланиши мумкин. Шундай экан, жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиш талаб этилади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Келажакка тикилган сармоя: Олтиариқда янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон | 17:00
-
Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари фойдали қазилмаларини биргаликда излашга келишиб олди
Жаҳон | 16:51
-
АҚШ суди Ҳарвард халқаро талабалари учун виза чекловини вақтинча тўхтатди
Жаҳон | 16:03
-
“Болам касал, қарзга пул бериб туринг” - фирибгарликнинг яна бир тури ҳақида
Жамият | 16:03
Мавзуга оид

13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади

12:58 / 30.06.2024
Ўзбекистондаги оммавий тадбирларда озиқ-овқат, буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди

21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

00:22 / 26.11.2022