Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ астронавт NASA коинот агентлигининг янги раҳбари этиб тайинланди
29 апрелда АҚШ сенати собиқ астронавт ва сенатор Билл Нелсон номзодини NASA коинот агентлиги раҳбари лавозимига тасдиқлади. Тез орада Нелсон янги лавозимни бажаришга киришади.
20 январда NASA’нинг аввалги раҳбари Жим Брайденстайн Жо Байден расман лавозимини бажаришга киришиши сабабли Оқ уй маъмурияти алмашиши муносабати билан лавозимини тарк этганди. Ўшандан бери коинот агентлиги раҳбари вазифасини Брайденстайннинг ўринбосари — Стив Юрчик бажариб келаётганди.
Манбалар Байден NASA раҳбари лавозимига аёл киши номзодини илгари суриши мумкинлигини айтишган. Бироқ АҚШ президенти Нелсон номзодини танлаган ва унинг таклифи сенат томонидан маъқулланди.
78 ёшли Нелсон АҚШ Демократик партияси аъзоси ҳисобланади. У астронавт сифатида фазода бир марта бўлишга муваффақ бўлган. Нелсон 1986 йилда STS-61C миссияси доирасида Space Shuttle кемасида фазога парвоз қилиб, орбитада 6 кун қолган. Ўша миссияда Нелсон билан бирга кейинчалик 2009 йилдан 2017 йилгача NASA’га раҳбарлик қилган Чарлз Болден ҳам иштирок этган.
«Номзодимнинг ушбу лавозимга илгари сурилиши ва сенатда маъқулланиши мен учун катта шараф. Мен ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламан. Олдинга ва юқорига!» деб келтирилган Нелсоннинг сўзлари NASA сайтида.
Мавзуга оид
08:09 / 05.01.2026
Орбитага ета олмаган миссиялар: 2025 йилдаги энг йирик космик авариялар
20:18 / 03.12.2025
Тарихда биринчи марта ХКСга бир вақтнинг ўзида 8 та космик кема уланди
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
07:24 / 31.10.2025