Жаҳон | 23:36 / 03.05.2021
4971
1 дақиқада ўқилади

Бангладешда катернинг баржа билан тўқнашуви оқибатида 26 киши ҳалок бўлди

Бангладешнинг Падма дарёсида тезюрар катернинг қум ортилган баржа билан тўқнашуви оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди.

Фото: Abdul Goni/AP Photo

France24 нашрининг хабар беришича, катер тўқнашувдан кейин саноқли дақиқалар ичида чўкиб кетган. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларининг хабар қилишича, қутқарувчилар 26 жасад топишган. 5 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган.

 Ҳалокат юз берган жойда мамлакатдаги энг йирик кўприк қурилмоқда. Бу эса дарё бўйлаб ҳаракатни қийинлаштирган. Шу сабабли кўплаб одамлар хавфсизлиги пастроқ бўлган тезюрар катерлардан фойдаланмоқда. Уларда дарёнинг нариги қирғоғига йўл 15 дақиқа, хавфсизроқ бўлган паромларда эса 2 соат вақт олади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид