Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Тожикистонни ер эгаллаб олишга уринишда айблади
Таъкидланишича, Тожикистон ҳарбийларининг ҳаракатлари халқаро келишув ва шартномаларга зиддир.
Тожикистоннинг ҳаракатлари Қирғизистоннинг суверен ҳудудини эгаллаб олиш мақсадида режалаштирилган ҳарбий тажовуз ҳисобланади, деб хабар берди Интерфакс Қирғизистон бош прокуратурасига таяниб.
«Тожикистон ҳарбийларининг ҳаракатлари Қирғизистоннинг суверенитети ва яхлитлигига нисбатан аввалдан режалаштирилган ғаламислик ва тажовуз эканидан дарак беради. Ҳужум қилувчи оғир қуроллардан фойдаланиш Қирғизистон суверен ҳудудини эгаллаб олиш мақсадида ҳужум аввалдан режалаштирилгани ва ташкил этилганини билдиради», дейилади мамлакат бош прокуратураси хабарида.
Таъкидланишича, Тожикистон ҳарбийларининг ҳаракатлари халқаро келишув ва шартномаларга зиддир.
Ушбу ҳолат бўйича судга қадар тергов олиб бориш Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси, ИИВ ва ҳарбий прокуратураси ходимларидан иборат идоралараро тергов гуруҳига топширилган.
28 апрел куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яшовчи аҳоли ўртасидаги можаро 29 апрел куни икки давлат ҳарбийларининг қуролли тўқнашувига айланиб кетди.
1 май куни Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзолади.
Тўқнашувлар чоғида Қирғизистон томондан 189 киши жароҳатланди, 36 киши вафот этди. Тожикистон томондан ўнга яқин фуқаро вафот этгани ва 90дан ортиқ киши жароҳат олгани хабар қилинган.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026