Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда болалар боғчасига ҳужумда 3 бола ва 2 тарбиячи ҳалок бўлди
Бразилиянинг Саудадис муниципалитетида (Санта-Катарина штати) болалар боғчасига ҳужум қилиниши оқибатида 2 тарбиячи ва 3 бола ҳалок бўлди.
Folha de S.Paulo нашри маълумотларига кўра, полицияга ҳужум ҳақида биринчи хабарлар маҳаллий вақт билан соат 10:30 атрофида туша бошлаган. Ҳужумни мачете билан қуролланган 18 ёшли ўсмир содир этган. У воқеа жойидан қочишга уриниш вақтида маҳаллий аҳоли томонидан ушланган. Ўсмир қўлга олиниш вақтида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Ҳужум вақтида 1,5 ёшдан 3 ёшгача болаларга мўлжалланган боғчада 30га яқин тарбияланувчи бўлган. Боғча ходимларининг хатти-ҳаракатлари туфайли кўпроқ қурбонларга йўл қўймасликка муваффақ бўлинган. Улар болалар билан бирга хоналарда қулфланиб олишган.
Ўсмирнинг бундай хатти-ҳаракатларни содир этиши сабаблари номаълумлигича қолмоқда.
Воқеа муносабати билан штатда 3 кунлик мотам эълон қилинган.
Аввалроқ шундай ҳужум Хитойда содир этилганди. Гуанси-Чжуан мухтор районидаги болалар боғчасига пичоқ билан қуролланган эркак ҳужум қилиши оқибатида 16 нафар бола ва 2 тарбиячи жароҳатланганди.
Мавзуга оид
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
10:40 / 14.06.2026