Чорвоқда ўнлаб давлат объектлари тадбиркорларга сотилмоқда
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 80 га яқин давлат активлари туризмни ривожлантириш мақсадида хусусий секторга сотилмоқда.
Бўстонлиқ тумани «Чорвоқ» эркин сайёҳлик зонасида жойлашган, ҳозирги кунда бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган туристик объектларга инфотур ташкил этилди.
Унда тадбиркорлар ва ОАВ вакилларига сотувга қўйилган объектлар ҳақида маълумот берилди.
Ушбу давлат активлари 2020 йил сентябрдаги ҳукумат қарорига асосан сотилиши белгиланган.

Инфотур доирасида 12та дам олиш маскани – «Экономист» дам олиш зонаси, «Чотқол» санаторийси бино ва иншоотлари, собиқ таянч пункти ва унга туташ ҳудуд, «Лингвистлар» спорт-соғломлаштириш оромгоҳи, «Сойлик» дам олиш зонаси, «Институт» рангли лагер металлар, «Гидроэнергетик» спорт-соғломлаштириш оромгоҳи, Тиббиёт академиясининг собиқ қароргоҳи, «Зумрад сервис» МЧЖ, Ғазалкент Сувоқова бино-иншоотлари ва ер участкалари, «Геобуртехника» ДАТК дам олиш маскани билан таништирилди.
Ҳар хил ўлчамдаги фойдаланилмаётган эски бинолар, Чорвоқ сув омбори бўйлаб, тоғли ҳудудларда, қирғоқдан унчалик узоқ бўлмаган жойда жойлашган.
Бу объектларни меҳмонхоналарга айлантириб, Чорвоқнинг туристик салоҳиятини яхшилаш кўзда тутилган. Қайд этилишича, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш: ичимлик ва оқова сув таъминоти, йўллар ҳолати, энерготизимлар ва чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш чоралари ҳам кўрилади.

«Чорвоқ» эркин туристик зонаси директор ўринбосари Отабек Бобомуродов инфотур иштирокчиларига маълумот берди.
«Бўстонлиқ туманидан аукцион савдоларига 18та объектни қўйганмиз, булар аниқ шартлар асосида ишлаб чиқилган. Яъни бу ерни сотиб олган тадбиркор ўша шарт ва мажбуриятларга риоя қилади, ўзбошимчалик билан бошқача фаолият юритишга, масалан дача қуриб олиш каби, йўл қўйилмайди.
Савдолар «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун ва қонуности ҳужжатлари доирасида амалга оширилади. Мулк дахлсизлиги таъминланади. Қолаверса, юқорида таъкидлаганимдек, тадбиркорга мажбуриятлар ҳам юкланади, бошқа ҳудудларни эгаллаб олиш, экологияга зарар етказадиган тарзда фаолият юритиш мумкин бўлмайди.
Бундан ташқари, тадбиркорлар ўз лойиҳаларини «Чорвоқ» эркин сайёҳлик зонаси билан келишган ҳолда амалга оширади. Чунки айнан мана шу ҳудуд географик ландшафти ва табиатига мос бино қуриш тавсия этилади», – деди туристик зона директор ўринбосари.
Отабек Бобомуродовнинг сўзларига кўра, аукционга қўйилган объектлар ҳолати талаб даражасида эмас, улар балансда сақловчилар томонидан сифатли эксплуатация қилинмаган.
«Биз аукционга қўйган объектлар хароб аҳволда, етарлича қаралмаган, эътибор берилмаган, ваҳоланки, улар энг жозибадор ҳудудда жойлашган», – дейди у.
Мавзуга оид

15:50 / 12.06.2025
Agalarov Development Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасига 5 млрд доллар инвестиция киритади

18:09 / 14.04.2025
Шавкат Мирзиёев Чорвоқдаги халқаро туризм маркази тақдимоти билан танишди

09:10 / 27.12.2024
Тошкент - Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди

16:25 / 20.12.2024