Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда самолёт носозлиги сабаб чартер рейс парвози тўхтатилди
Наманган халқаро аэропортидан Москвага парвозни амалга ошириши режалаштирилган самолёт двигателидаги носозлик сабаб парвоз тўхтатилган.
Жорий йилнинг 3 май куни соат 19:50 ларда «REDWINGS» авиакомпанияси томонидан «Наманган-Москва» йўналишида чартер авиарейсини амалга ошириш режалаштирган эди. Аммо ҳаво кемасининг техник носозлиги туфайли ушбу парвоз вақтинча қолдирилди.
«Йўловчиларнинг бир қисми Наманган шаҳридаги меҳмонхоналардан бирига жойлаштирилган ва керакли шарт-шароитлар яратиб берилди», дея хабар бермоқда аэропорт матбуот хизмати.
Меҳмонхона харажатлари авиакомпания томонидан қопланган.
Аэропорт матбуот хизматининг қўшимча қилишича, ҳозирда аэропорт ва авиакомпания ҳамкорлигида муаммо тезкорлик билан бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилган.
Қолдирилган авиарейс бугун, 4 май куни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
21:04 / 19.03.2026