Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Minuteman III ракетаси синови муваффақиятсиз якунланди
Minuteman III 12 минг км масофага парвоз қила оладиган қитъалараро баллистик ракета ҳисобланади. АҚШ тўрт юз дона ана шундай ракетага эга.
АҚШда Minuteman III қитъалараро баллистик ракетаси синови муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари глобал зарба қўмондонлиги хабар қилди.
Ракета синови Калифорния штатидаги Vandenberg авиабазасида ўтказилди.
«Ҳозирда муваффақиятсизлик сабаблари ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ ракета Калифорниядаги авиабазадан Кважалейн (Маршалл ороллари, Тинч океани) атоллидаги полигонга йўналтирилиши хабар қилинганди.
Minuteman III ракетаси 12 минг км масофага парвоз қила оладиган қитъалараро баллистик ракета ҳисобланади. АҚШ ҳар бири учтагача ядровий каллак таший оладиган тўрт юз дона ана шундай ракетага эга.
Мавзуга оид
10:35
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026
Дунё космодромлари харитаси: ким энг кўп ракета учирмоқда?
08:55 / 23.05.2026
Дунёдаги энг йирик ракета яна фазога парвоз қилди
21:32 / 20.05.2026