10:14 / 05.05.2021
27055

Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари ўз жонига қасд қилган

Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғининг собиқ ўринбосари, подполковник Рустам Сирожиддинов 2 май куни ўз жонига қасд қилган. ИИБдаги манба Kun.uz мухбирига Рустам Сирожиддинов ўзини осиб, жонига қасд қилганини тасдиқлади.

Ҳозирда ушбу ҳолат ИИБ, прокуратура томонидан ўрганилмоқда. 

Маълумот учун, Рустам Сирожиддинов бир муддат Денов туман ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Top