13:43 / 05.05.2021
5225

Табиий монополия субъектлари рўйхати янгиланди

Жорий йилги табиий монополия субъектларининг давлат реестрида 130та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган. Ўтган йили улар 136та эди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси табиий монополия субъектларининг давлат реестридаги корхоналар рўйхатини эълон қилди.

2021 йил 1 апрел ҳолатига кўра, табиий монополия субъектларининг давлат реестрида 11 турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича 130та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган.

Реестрнинг республика бўлимига «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Uzbekistan Airaports» АЖ, «Ургенчтрансгаз» УК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Mахсусэнергогаз» АЖ ва уларнинг таркибидаги тизимлар, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон почтаси» АЖ, «Дамхўжа сув таъминоти» МЧЖ, «Ўзаэронавигация» ДУК ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ киритилган.

Реестрнинг Тошкент шаҳри ҳудудий бўлими рўйхатидан «Tошиссиққуввати» ДУК, Тошкент давлат транспорт университети, «Tошкент минтақавий темир йўл узели» УК, «Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти» МЧЖ, «Тошкент механика заводи» АЖ, «Зенит» МЧЖ, «Файз» МЧЖ, «Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖ, «Tошкент иссиқлик маркази» ДУК, «Подьемник» АЖ, «Ўзэлектроаппарат-Электрошелд» МЧЖ, «ATM LOGISTIK» МЧЖ, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ, «ROSINFORMSERVIS» ШК, «Тошкент девор панеллари заводи» МЧЖ жой олган.

Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби Адлия вазирлигида 2010 йил 11 октябрда рўйхатга олинган низом асосида белгиланади.

Аввалроқ, 2020 йил 1 апрел ҳолати бўйича табиий монополия субъектлари рўйхати эълон қилинганди. Унда давлат реестрида 11 турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича 136та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олингани келтирилган.

Top