Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинланади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Ҳужжатга мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари 2021 йил 1 августдан бошлаб кўрсатилади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар қуйидагилар ҳисобланади:
- ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
- давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;
- болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар;
- ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
- давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.
Уларга давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилади. Нафақа пули нафақа етказиб бериш юкланган ташкилот томонидан тўланади.
Нафақалар тайинлаш тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
Қуйидагилар давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
- мурожаат қилувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
- сўровномада кўрсатилган маълумотларни тасдиқлашнинг рад этилиши.
Мавзуга оид
16:25 / 29.06.2026
1 июлдан хусусий компанияларда ҳам касаллик нафақаси давлат томонидан тўлаб берилади
12:53 / 24.06.2026
“Ногиронлиги бор болаларимизни сарсон қилишяпти” – Фарғонадаги Мурувват уйида махсус гуруҳ ёпилди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
18:46 / 17.04.2026